Уч ёқлама куч томоқдаги оғриқни тез тинчлантиради.

Button
Для лучшего взаимодействия с страницой Септолете мы рекомендуем вам использовать браузер Google Chrome, Safari или Mozilla Firefox и т. д.

Томоқ оғриғининг умумий сабаблари

Ахир ҳеч ким касал бўлишни хоҳламайди. Томоқ оғриғи тўсатдан ривожланиши ва ютиш қийинлигидан овозни тўлиқ йўқотишгача турли хил нохуш аломатлар билан бирга бўлиши мумкин. Келинг, муҳокама қилайлик. Томоқ оғриғининг кенг тарқалган умумий сабаблари нима?

Томоқ оғриғи – бу оғриқли ҳислар, шишиш, қуриш ёки томоқнинг ачишишини бирлаштирадиган умумий тушунча. Томоқ оғриғи юқори нафас йўллари инфекцияларининг энг кенг тарқалган аломатларидан биридир. Ҳар йили бу касаллик туфайли шифокор қабулига 13 миллиондан ортиқ ташрифлар бўлади.

Кўпгина ҳолларда томоқ оғриғи инфекциялар ёки қуруқ ёки чангли ҳаво каби атроф-муҳит омилларидан келиб чиқади. Томоқ оғриғи ноқулайлик туғдириши мумкин бўлса-да, одатда ўз-ўзидан ёки минимал симптоматик даволаш усулларидан фойдаланган ҳолда ҳал қилинади.

Томоқ оғриғини келтириб чиқарадиган касалликларни томоқнинг зарарланган қисмига қараб ҳар хил турларга бўлиш мумкин:

Томоқ оғриғида энг кўп учрайдиган сабаблари мана қуйидагилар:

  • Фарингит – ҳалқум шиллиқ пардасининг яллиғланиши.
  • Тонзиллит (ангина) – бодомсимон безларнинг шишиши ва қизариши.
  • Ларингит – ҳиқилдоқ  шишиши ва қизариши.
Ўткир респиратор вирусли инфекциялари, грипп ва бошқа вируслар

Вируслар 90 фоиздан кўпроқ ҳолатларда томоқ оғриғининг келтириб чиқаради. Томоқ оғриғини келтириб чиқарадиган вирусли касалликларга қуйидагилар киради:

  • Шамоллаш (шамоллаш турли вируслар сабаб бўлиши мумкин)
  • Грипп
  • Ангина
  • Юқумли мононуклеоз
  • Қизамиқ ва бошқалар.
Ангина ва бошқа бактериал инфекциялар

Бактериал инфекциялар томоқ оғриғига ҳам олиб келиши мумкин. Уларнинг кенг тарқалгани ангина, томоқ ва бодомсимон безларнинг инфекцияси. Бунга А гуруҳидаги Streptococcus бактериялари сабаб бўлади. Стрептококк ангингаси эса 30-40 фоиз болаларда томоқ оғриғини келтириб чиқаради.

Қуруқ хаво

Қуруқ ҳаво оғиз ва томоқдаги намликни қуритиши мумкин. Қиш ойларида, биноларда иситиш тизимлари ишлаганда, ҳаво кўпинча жуда қуруқ бўлади. Бу қуруқлик ва оғриқ ҳисси каби ёқимсиз ҳолатларга олиб келади.

Баъзан томоқ оғриғи ва йўтал бир вактда келади.

Тутун, кимёвий моддалар ва бошқа қўзғатувчи моддалар

Атрофдаги кўплаб кимёвий моддалар ва бошқа маҳсулотлар томоқни безовта қилади, шу жумладан:

  • Сигарет ва бошқа тамаки тутуни (масалан, чилим)
  • Шаҳарлар ва саноат ҳудудларида ҳавонинг ифлосланиши
  • Тозалаш маҳсулотлари ва бошқа кимёвий моддалар
Жароҳат, шикастланиш

Томоқдаги ёки ҳатто бўйиндаги ҳар қандай шикастланиш (бўйиннинг қотиб қолиши) томоқ оғриғига олиб келиши мумкин. Томоққа ёпишган бир парча овқат ҳам қичиштириши мумкин. Қайта-қайта овоздан фойдаланиш ҳам, шунингдек, овоз пайларини ва томоқ мушакларини зўриқтиради.

Узоқ вақт бақиргандан, баланд овозда гапиргандан ёки қўшиқ айтгандан кейин томоғингиз оғриши мумкин. Томоқ оғриғи – бу тез-тез бақиришга мажбур бўлган фитнес ўқитувчилари ва мураббийларининг кенг тарқалган шикоятидир.

Томоқдаги оғриқ ҳақида кўпроқ билиб олиш!

Барча мақолалар