Уч ёқлама куч томоқдаги оғриқни тез тинчлантиради.

Button
Для лучшего взаимодействия с страницой Септолете мы рекомендуем вам использовать браузер Google Chrome, Safari или Mozilla Firefox и т. д.

Ҳуқуқий шартлари

Мазкур веб-сайт хусусий ҳисобланади ва тақдим этилди:

Krka, d.d., Novo mesto ваколатхонаси
Манзил: 100031, Тошкент, Афросиёб кўчаси, 14, тел/факс +99871 1501044
Давлат: Ўзбекистон

Веб-сайтнинг мазкур саҳифалари «Krka» Компанияси, унинг маҳсулоти ва хизматлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади.

Фойдаланиш шартлари

«Krka» веб-сайтининг ҳар қандай саҳифасини очишингиз ва кўришингиз қўйида келтирилган барча чекловлар ва фойдаланиш шартларини қабул қилганлигингиздан далолат беради. Фойдаланиш шартлари билан рози бўлмаган ҳолатингизда, илтимос, сайтдан фойдаланманг. Биз сизга вақти-вақти билан сайтимизга киришни ва амалдаги фойдаланиш Шартлари ва маҳфийлик Сиёсати билан танишиб туришингизни маслаҳат берамиз, чунки мазкур маълумот шартли юридик кучга эга.

«Krka» Компанияси Krka веб-сайтини Ўзбекистондаги ваколатхонасида назорат қилади, бошқаради ва янгилайди. Krka веб-саҳифаларида жойлаштирилган маълумотлар фақат маълумот олиш мақсадида жойлаштирилган ва юридик мажбуриятли тусдаги муносабатларга киришиши учун ёки шунга ўхшаш муносабатларни ўрнатиш учун (агар бошқаси тўғридан-тўғри кўрсатилмаган бўлса (масалан, расмий таклифлар, реклама материаллари ва ҳ.з.ларни нашр этиш)) асос бўла олмайди.

Krka веб-саҳифаларида кўрсатилган «Krka» Компанияси, унинг маҳсулотлари, хизматлари ва қимматли қоғозлари тўғрисидаги маълумотларга маҳсулотлар, хизматлар ёки қимматли қоғозларнинг таклифи сифатида қаралмайди. Krka веб-саҳифаларида кўрсатилган маҳсулот ва/ёки фармацевтик субстанциялар тўғрисидаги маълумотлар «Krka» компаниясининг бутун товар ассортименти доирасида фақат умумий характерга эга. Шуни ҳисобга олиш керакки, мазкур маълумотга таклиф сифатида қаралмасин, гарчи бошқаси аниқ кўрсатилмаган бўлса.

Krka веб-саҳифаларида маҳсулот ва/ёки фармацевтик субстанциянинг кўрсатилиши «Krka» Компанияси мазкур маҳсулотни ва/ёки фармацевтик субстанцияни расман бозорга чиқарган ёки уни веб-саҳифага кирувчини қизиқтирувчи давлат ҳудудида ёки кирувчи веб-саҳифага ўша давлатнинг ҳудудида туриб кирган давлатнинг ҳудудида сотишга чиқарган деб ифодаламайди. Сизни қизиқтираётган маҳсулот ёки фармацевтик субстанцияни «Krka» кўрсатилган давлатда ҳақиқатан таклиф қилиш ёки қилмаслигини «Krka» Компаниясидан, унинг шўъба компаниялари ёки чет элдаги ваколатхоналаридан аниқлаш лозим.

Жавобгарликдан истисно қилиш битими

Аниқ маълумот билан таъминлаш ва ўзининг саҳифаларидаги маълумотларни янгилаш мақсадида «Krka» Компанияси ўзининг сайтини жуда синчковлик билан ишлаб чиқди ва мазкур сиёсатни давом этишга аҳд қилди. Шунга қарамасдан, маълумотларнинг аниқлиги ёки кенг ёритилганлиги тўғрисида «Krka» компанияси ҳеч қандай жавобгарликка эга эмас. Шунингдек, «Krka» Компанияси мавжуд веб-саҳифаларнинг мазмунига шундай ҳаракатларнинг сабабидан қатъий назар ва олдиндан огоҳлантирмасдан истаган вақтида ва истаган усули билан ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқини ўз зиммасида қолдиради. Саҳифадан фойдаланувчилар нашр этилган маълумотлардан ўзларига таваккал тарзда фойдаланадилар. Кириш билан боғлиқ бўлган, мазкур веб-саҳифада берилган маълумотлардан фойдаланиш ёки фойдаланишни билмаслигидан ва/ёки уларнинг ҳар қандай ҳатолари ёки мазмунининг камчиликлари учун етказилиши мумкин бўлган зарардан «Krka» компанияси ва мазкур веб-саҳифаларни ишлаб чиқишда қатнашган ҳар қандай юридик ёки жисмоний шахслар сўзсиз жавобгарликдан озод этиладилар.

«Krka» компаниясининг веб-саҳифаларида келтирилган маълумотлар ҳеч қандай тарзда Krka маҳсулотлари ёрдамида қандайдир касалликларни даволаш учун профессионал тиббий тавсия ёки йўриқнома деб ҳисобланмайди. Krkaнинг ҳар қандай маҳсулотларидан фойдаланишдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашиш лозим.

Шундай бўлиши мумкинки, Krka веб-саҳифасининг ҳар қандай фойдаланувчиси шахсий маълумотини жойлаб таъсирланиши мумкин. Кўрсатилган шароитга нисбатан «Krka» компанияси ҳеч қандай жавобгарликни ўз зиммасига олмайди. Шуни эътиборга олиш керакки, мазкур маълумот махфий ҳисобланмайди ва муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чораси ҳисобланмайди. «Krka» компанияси шунга ўхшаш маълумотлардан эркин фойдаланиш, уни тарқатиш ва ҳар қандай бошқа тарафга чексиз очиб бериш, шунингдек, манбаини кўрсатмасдан фойдаланиш ҳуқуқини ўз зиммасида қолдиради. «Krka» Компанияси ғоялардан, концепциялардан, билимлардан, шунга ўхшаш маълумотларнинг предмети бўлган ёки мазкур маълумотларнинг таркибида мавжуд бўлган тажриба ва усуллардан фойдаланиш ҳуқуқини ўз зиммасида қолдиради. «Krka» компанияси шунга ўхшаш маълумотлардан ўзининг ихтиёрига кўра ва турли мақсадларда фойдаланиши мумкин.

Бошқа веб-сайтларга ҳавола қилиш

Мазкур сайтнинг саҳифалари учинчи шахслардан олинган ва учинчи шахсларнинг сайтларига ҳавола этилган маълумотлардан иборат. Биз муносиб қарор қабул қилган ҳолатларда уларни муносиб тарзда белгилаш ҳуқуқига эгамиз. «Krka» компанияси учинчи тарафлар веб-сайтининг мазмуни тўғрисида хабардор эмас ва шунинг учун у ерда келтирилган маълумотлар учун ҳеч қандай жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

Интеллектуал фаолият натижаларига бўлган ҳуқуқлар

Krka веб-саҳифасида қонунда рухсат этилган тарзда келтирилган барча маълумотлар ва тасвирлар муаллифлик ҳуқуқи ва бошқа интеллектуал мулкдек ҳимоя қилиниши керак. Мазкур веб-сайтнинг саҳифаларида нашр этилган ҳужжатлар фақат нотижорат ва шахсий мақсадларда акс эттирилиши мумкин, муаллифлик ҳуқуқлари ва интеллектуал мулкнинг бошқа ҳуқуқларига таълуқли юқорида айтиб ўтилган билдиришлар эса риоя қилиниши керак. Мазкур веб-сайтнинг саҳифаларидаги маълумотлар «Krka» компаниясининг ёзма руҳсатисиз кўчирилмайди, кўрсатилмайди, юкланмайди, ўзгартиришлар киритилмайди, қайтадан тикланмайди ёки тижорат мақсадида бошқа усуллар билан тарқатилмайди. Кўрсатилган саҳифаларда пайдо бўлаётган савдо ёрлиқлари ва белгилари «Krka» компаниясининг рўйҳатга олинган савдо ёрлиқлари ҳисобланади ёки «Krka» компанияси уларни ишлатиш ҳуқуқига эга ҳисобланади.

Махфийлик сиёсати

Қўлланиладиган қонунчилик талабларига мос келиш

Шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қўлланиладиган қонунчилик талабларига мос равишда «Krka» компанияси веб-сайт фойдаланувчиларидан олинган маълумотлар, ҳамда уларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш мақсадида астойдил иш юритади. Шахсий маълумотларни йиғиш, сақлаш, ишлатиш ва тарқатишга нисбатан янада тўлароқ маълумотлар билан танишишингиз мумкин.

Бизнинг веб-сайтда йиғиш ишлари қандай маълумотлардан бошланади?

Сиз ўзингизнинг шахсий маълумотларингизни киритмасдан бизнинг сайтдан фойдаланишингиз мумкин.

Бизнинг веб-сайтимизда контентни кўриб ёки бизнинг мусобақаларимизда иштирок этиб, бизнинг тарқатиладиган хатларимизга обуна бўлиб, бизга уларни юборган ҳолатингизда шахсий маълумотларни йиғиш амалга оширилади. Шунингдек, сизнинг шахсий маълумотларингизни йиғиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади: ножўя ходисалар тўғрисидаги ҳисобот шаклини тўлдираётганингизда ёки бизга ўзингизнинг шахсий маълумотларингизни жўнатишни қарор қилган шунга ўхшаш ҳолатларда.

Шахсий маълумотлардан ташқари йиғиш cookie файллари ёрдамида ҳам амалга оширилиши мумкин. Улар орқали бизнинг веб-сайтимизга кирилган веб-сайтларни, бизнинг веб-сайтимиз орқали уларга кирилган веб-сайтларни, шунингдек, бизнинг веб-сайтга кирганликнинг давомийлигини шунга ўхшаш маълумотлар ўз ичига олиши мумкин. Биз зудлик билан сизнинг IP-манзилингизнинг оҳирги учта сонини анонимлаштирамиз, шунинг билан кўрсатилган маълумотга асосланиб, унумли равишда сизнинг аниқланишингизни олдини оламиз. Мазкур маълумот сизни аниқлаш мақсадида ишлатилиши мумкин эди, лекин бизнинг компаниямизнинг сиёсати мазкур ҳаракатни назарда тутмайди.

Бизнинг веб-сайтимиз орқали жўнатилаётган маълумотларга нима мақсадда ишлов берилади?

Бизга келаётган маълумотларга ёки cookie файллари ёрдамида йиғиладиган маълумотларга қуйидаги мақсадда ишлов берилади: статистикани юритиш ва демографик кўрсаткични аниқлаш мақсадида; веб-сайтдан фойдаланувчиларни қизиқишларини билиш мақсадида, лекин сизни аниқланишингизни назарда тутмаган усул билан; сервер билан ва сайтни маъмурийлаш билан боғлиқ бўлган муаммоларни аниқлаш мақсадида; сўралган ёки келишилган бошқа мақсадларда, қонунда бошқаси назарда тутилган ҳолатлардан ташқари.

Сизнинг шахсий маълумотларингиз бошқа компанияларга бериладими?

Шахсий маълумотларга фақатгина Krka сайтининг ишига жавоб берувчи компаниягина кириш ҳуқуқига эга. «Krka» компанияси кўрсатилган компания билан шахсий маълумотларни қайта ишлаш тўғрисидаги шартномасини тузган ва биз уни шахсий маълумотларни ҳимоя қилишнинг барча қоидаларига тўғри келишига кафолат берамиз.

Сайт орқали тушадиган шахсий маълумотлар қаерда сақланади?

Шахсий маълумотлар биз ўзимиз бошқарадиган серверларда сақланади. Айрим ҳолатларда ўзлари шахсий маълумотларини бизда сақлайдиган бизнинг ҳамкорларимиз «Krka» компанияси томонидан назарда тутилган ҳимоя даражасига минимал даражада тенг қийматли ҳимоя даражасини таъминлайдилар. Шахсий маълумотлар ҳеч қандай шаклда учинчи шахсларга берилиши мумкин эмас, Krka веб-сайтига жавобгар компаниядан ташқари ёки қонун бўйича талаб этиладиган ҳолатлардан ташқари.

Профессионал маълумот

Бизнинг веб-сайтимизнинг айрим саҳифаларидан, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, фақатгина тиббий мутахассислар, шифокорлар, фармацевт ва ветеринарлар фойдаланиши мумкин. Шунинг учун биз дори воситалари тўғрисида профессионал маълумот олиш истагини билдирган шифокорлар, фармацевтлар ва ветеринарлар тўғрисида алоқа ва шахсий маълумотларни йиғишимиз керак. Мазкур ҳолатда шахсий маълумотлар бизнинг веб-сайтимизнинг контенти дори воситалари тўғрисидаги қонун талабларига мос келишини кафолати ҳисобланади. Кўрсатилган маълумотларнинг аниқлиги шахсий маълумотлар субъектининг махсус жавобгарлиги ҳисобланади. Алоқа маълумотлари керак бўлган ҳолатларда маълумотлар субъекти билан боғланиш учун ишлатилади. Биз шахсий ва алоқа маълумотларидан бошқа мақсадда фойдаланмаймиз ва уларни учинчи шахсларга бермаймиз.

Болалар

«Krka» компаниясининг сайти, қоидага биноан, катталар томонидан фойдаланишга мўлжалланган. «Krka» компанияси маълум вақтда болалар учун маълумотни тайёрлаб ўзининг маҳсулоти ва хизматини таклиф этса, бу нарса амалдаги қонун талабларига мос равишда ва ота-оналар ва ота-оналик ҳуқуқига эга бўлганларнинг розилиги билан амалга оширилади.

Сookies файллари

Сookie файллари- бу кичик ҳажмдаги файл, у веб-сайтга биринчи марта кирганингизда сизнинг компьютерингизда сақланиб қолинади. Сookie файлларини чиқарувчи веб-сайт сайтга иккинчи бор киришингизда уларни таниб олади. Мазкур технология сайт ишини яхшилаш ва фойдаланувчининг тажрибасини оширишга мақсадланган.

Биз томонимиздан ишлатиладиган айрим cookie файллари сессия учун cookie файллари ҳисобланади (уларнинг амал қилиш муддати браузерни ёпилиши билан тугайди), айримлари – доимий cookie файллари (сиз бизнинг веб-сайтимиздан чиқиб кетганингиздан сўнг сизнинг қурилмангизда маълум вақт мобайнида сақланиб қолинади). Сессия учун cookie файллари веб-сайтга кирувчиларнинг сонини ҳисоблаш мақсадида ишлатилади, доимий cookie файллари эса кейинчалик сайтга кириш учун алоқа маълумотларини сақлаш учун ишлатилади (улар сизнинг кириш маълумотларингизни эслаб қолади).

Шунингдек, биз бошқа веб-сайтларда тузилган бошқа cookie файлларидан ҳам фойдаланилади: масалан cookie YouTube файллари (улар бизнинг сайтда маълум видеоконтентни кўрсатиш имконини беради), DoubleClick Floodlight ва Facebook пикселларини реклама cookie файллари (кейинчалик мақсадли рекламалрни сизга кўрсатиши мумкин) ва cookie Google Analytics файллари — бизнинг сайтимиз бўйлаб ҳаракатланиш усулини аниқлаш, сизни қизиқтираётган контентни аниқлаш ва сайтда бўлишнинг давомийлигини аниқлаш учун ишлатилади. Бунинг асосида сайтнинг маълумотларини таҳрирлаш мумкин ва уни истеъмолчилар талабларига кўра мослаштириш мумкин.

Биз фақатгина статистика юритиш ва демографик кўрсаткични аниқлаш, веб-сайт фойлананувчиларини қизиқишлари ҳақидаги маълумотларни юритиш (фақатгина сизни аниқлашни назарда тутмаган йўл билан), сервер ва сайтни маъмурийлаш билан боғлиқ бўлган муаммоларни аниқлаш, шунингдек, бизнинг маҳсулотимиз тўғрисида маълумот бериш мақсадида cookie файллари орқали йиғилган маълумотларни қайта ишлаймиз.

Кўпчилик браузерлар cookie файлларига автоматик тарзда киришга рухсат беришади. Сиз мазкур файллардан фойдаланишдан истаган пайтингизда воз кечишингиз мумкин. Агар сиз қурилмангиздаги cookie файлларидан фойдаланишдан воз кечмоқчи бўлсангиз, сиз браузерингиз созловига ўзгартиришлар киритишингиз мумкин. Сookie файлларидан фойдаланишдан қандай қилиб воз кечиш тўғрисидаги қўшимча маълумот www.aboutcookies.org сайтида келтирилган. Google Analytics тўғрисидаги қўшимча маълумот https://tools.google.com/dlpage/gaoptout сайтида келтирилган.

Сизнинг ҳуқуқларингиз

Сиз ўзингизнинг ишлов берилаётган шаҳсий маълумотларингизга киришга ёки уларни тўғрилашга ёки ўчиришга сўров беришингиз мумкин, шунингдек уларни қайта ишлаш жараёнини чеклаб қўйишингиз мумкин.

Шунингдек, сиз реклама контентли маълумотларни тарқатишдан, электрон хатнинг пастки қисмида “Воз кечиш” тугмасини босиб, воз кечишингиз мумкин.

«Krka» компаниясининг сайтида нашр қилинган Махфийлик сиёсатидаги ўзгаришлар

«Krka» компанияси ўзининг веб-сайтида нашр қилинган Махфийлик сиёсати низомига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқини ўз зиммасида қолдиради. Биз сизга сайтни мунтазам равишда кўриб чиқишингизни тавсия қиламиз. Махфийлик сиёсатига қандайдир ўзгартиришлар киритилган тақдирда бизнинг сайтимизда керакли билдиришлар кўрсатиб борилади.

Хавфсизлик

Сизнинг маълумотларингизни турли уринишлардан: уларни йўқолишидан, йўқ қилинишидан ёки бошқа шахсларни уларга киришидан ҳимоя қилиш мақсадида, «Krka» компанияси хавфсизликнинг техник ва ташкилий чораларини ишга солади. Биз хавфсизликни таъминлаш муҳимлигини тушунамиз – шахсий маълумотларни сақлаш тизимини ҳисобга олиб, у бизнинг барча тизимларимизга ва иш жараёнимизга узлуксиз ҳолатда киритилган. Рўйҳатга олиш тизимлари билан бўлган ишимиз шахсий маълумотларни сақлаш ва қайта ишлашни максимал даражада мумкин бўлган ҳимоясини (шифрлаш, маълумотларга кириш сиёсати, киришни рўйхатга олиш ва ҳ.к.) таъминловчи янги технологик қарорларни ва ёндашишларни қўллашни назарда тутади. Бизнинг инфратузилмамиз маълумотларни ҳар қандай таҳдидлардан, шу қаторда вируслар ва зарар етказувчи дастурларнинг бошқа турларидан ҳимоялашни таъминлайди. Биз хизматларимиз ҳимоясининг энг яхши даражасини ва хавфсизликнинг энг юқори даражасини таъминлашга ёрдам берадиган, таҳдидларни аниқлайдиган тизим ва муолажаларни ишга киритамиз.

Алоқаларимиз

Агар сизда муаммо пайдо бўлса ёки савол беришни истасангиз ушбу манзилга мурожаат қилинг info@krka.biz.

Доим ривожланаётган Интернет тармоғи маълум вақтда компаниямизнинг Махфийлик тўғрисидаги низомига ўзгартиришлар киритишни талаб қилади. Биз керак бўлган пайтда ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқини ўз зиммамизда қолдирамиз.

Охирги янгилаш: декабрь 2020 йил
© Krka, tovarna zdravil, d.d., Novo mesto