Уч ёқлама куч томоқдаги оғриқни тез тинчлантиради.

Button
Для лучшего взаимодействия с страницой Септолете мы рекомендуем вам использовать браузер Google Chrome, Safari или Mozilla Firefox и т. д.

Кўп бериладиган саволлар

Септолете® тотал бозорда тақдим этилган томоқни даволовчи бошқа препаратлардан нимаси билан фарқ қилади?

Септолете® тотал икки фаол моддаларнинг мажмуаси билан томоқдаги оғриқни енгиллаштириш учун уч ёқлама кучни таклиф этади:

  1. Оғриқни тез енгиллаштириш
  2. Яллиғланишни пасайтиради
  3. Инфекция сабабини бартараф қилади (вируслар, бактериялар, замбуруғлар

Септолете® тотал пастилкалари таркибида шакар борми?

Йўқ, «Септолете тотал» таркибида шакар мавжуд эмас ва шунинг учун у диабети бўлган беморлар учун мос келади.

Септолете® тотал пастилкалари таркибида спирт борми?

Спирт препарат таркибига ёрдамчи модда сифатида киради, бу фаол моддаларнинг яхши эрувчанлигига ёрдам беради ва натижада препаратнинг самарадорлигини ва хавфсизлигини оширади. Шунга қарамай, агар препарат йўриқномаларга мувофиқ қўлланилаётган бўлса, истеъмол қилинаётган спиртнинг миқдори аҳамиятсиз ҳисобланади, ва препарат 6 ёшдан катта болаларда қўллаш учун мос келади.

Септолете® тотал болалар учун мос келадими?

Септолете® тотал пастилкалар ва спрей шаклида ишлаб чиқарилади. Иккала дори шакллари катталар ва 6 ёшдан бошлаб болалар учун мос келади. Қандай дори шаклини танлаш, болангизнинг эҳтиёжларига боғлиқдир: пастилка оғизда секин эрийди, спрей эса тезкор ва оддий қўллаш учун мос келади. Иккала дори шакллари «уч ёқлама куч»га эга, у томоқдаги оғриқни енгиллаштиришга ёрдам беради.

  1. Оғриқни тез енгиллаштиради
  2. Яллиғланишни пасайтиради
  3. Инфекциянинг сабабларини баратараф қилади

Ҳомиладорлик ва лактация

Ҳомиладор ва эмизикли аёллар ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида қайси дори воситаларини қабул қилиш мумкинлиги ҳақидаги саволини тез-тез беради. Ушбу даврда ҳар қандай дори воситаларини фақат шифокорнинг ёки фармацевтнинг маслаҳатидан кейин қўллаш мумкинлигини ёдда тутиш муҳимдир.

Септолете® тотални қанчалик узоқ қабул қилиш мумкин?

7 кундан ортиқ давр давомида препаратдан фойдаланиш ярамайди. Агар симптомлар оғирлашса ва 3 кун ўтгандан кейин ўтиб кетмаётган бўлса, ёки агар иситмали қалтираш каби шундай бошқа симптомлар пайдо бўлаётган бўлса, шифокорга мурожаат қилинг.  Шунингдек, агар ҳолат сақланиб қолаётган бўлса ёки агар сиз бирон бир янги ўзгаришларни сезиб қолган бўлсангиз, шифокорга мурожаат қилишингиз керак.