Уч ёқлама куч томоқдаги оғриқни тез тинчлантиради.

Button
Для лучшего взаимодействия с страницой Септолете мы рекомендуем вам использовать браузер Google Chrome, Safari или Mozilla Firefox и т. д.

Томоқ оғриғи қандай даволанади?

Томоқ оғриғининг кенг тарқалган сабаби вируслардир. Юқори нафас йўлларининг ўткир респиратор вирусли инфекциялари, баъзи енгил ҳолатларда даволанишни талаб қилмайди. Кўп суюқлик, витаминларга бой озиқ-овқат, дам олиш ва ухлаш юқори нафас йўлларининг инфекцияларига қарши курашишда асосий уй шароитидаги йулдир. Бироқ, томоқ оғриғи ва қичишиши ёқимсиз аломатлардир, уларни иложи борича тезроқ йўқ қилиш керак. Кўпинча санчиш, қичишиш ёки томоқ оғриғи ҳақиқатан ҳам ютиш, овоз ва ҳаёт сифатига таъсир қилади. Тўғри йўлга қайтиш ва томоққа керакли куч бериш учун буни қандай даволаш мумкин?

Даволаш усуллари
Рецептсиз бериладиган дорилар

Сотувда рецептсиз сотиладиган кўпдаб дорилар мавжуд. Уларнинг барчаси турли хил хусусиятларга ва фаол моддаларга эга. Баъзи дорилар аломатлар билан курашишда ёрдам берса, бошқалари инфекция сабабини йўқ қилишга ёрдам беради. Идеал ҳолатда, сиз оғриқни енгиллаштирадиган, яллиғланишни йўқотадиган ва инфекция сабаби – вируслар, бактериялар ёки замбуруғлар билан курашадиган дори-дармонларни танлашингиз керак. Томоқ оғриғига қарши бундай уч ёқлама куч эга дори Септолете® Тотал бўлиб, у барча юқоридаги хусусиятларга эга ва икки хил шаклда: қулай спрей ва турли хил ажойиб таъмга эга бўлган пастилкалар мавжуд1.

Сиз ўзингизга қулай шаклни танлашингиз мумкин.

Антибиотиклар билан даволаш

Стрептококклар каби бактериялар қўзғатган инфекцияларни антибиотиклар даволайди. Муҳим ва эсда тутиш керак бўлгани – улар вирусли инфекцияларни даволамайди. Вируслар кўпинча томоқ оғриғига сабаб бўлади (катталар ва болаларнинг 95%). Антибиотиклар бактерияларни йўқ қилиш ёки уларнинг кўпайиши ва тарқалишини тўхтатиш орқали ишлайди.

Антибиотикларни шифокор рецептисиз ишлатиш тавсия этилмайди.

Антибактериал терапия қачон оқланган? Масалан, стрептококк чақирган тонзиллитда, пневмония, бронхит ва ревматик иситма каби жиддий асоратларни даволаш учун. Шифокор томонидан ёзилган антибиотикдан фойдаланишни бошлаш учун инфекциянинг бактериал келиб чиқиши сабаб бўлиши керак.

Нима учун антибиотиклар томоқ оғриғи учун универсал восита эмас?

Томоқ оғриғи одатда инфекциялардан келиб чиқади (кўп ҳолларда бактериялардан эмас вируслардан), инфекцион бўлмаган сабаблар хам бўлиши мумкин (масалан, чекиш, совуқ /иссиқ …). Антибиотиклардан тартибсиз фойдаланиш антибиотикларга чидамлилик пайдо қилиши мумкин.

Бу шуни англатадики, бактериялар ушбу дориларга чидамли бўлиб, келажакда бактериал келиб чиқиши бўлган ангина каби касалликларни даволаш янада мураккаблашиши мумкин. Томоқ оғриғини даволаш учун мўлжалланган рецептсиз бериладиган дори-дармонлардаги баъзи антибиотиклар бактерияларга қаршилик кўрсатиш хавфини ошириши мумкинлиги ҳақида далиллар мавжуд.

Уй шароитида даволаниш воситалари

Дори-дармонлардан ташқари, баъзи нохуш аломатларни йўқотиш учун сиз уй шароитида даволаниш воситаларидан ҳам фойдаланишингиз мумкин.

  • Шунингдек, иммун тизимини мустаҳкамлашингиз – кўпроқ дам олишингиз керак. Барқарор уйқу режими иммун тизимига инфекцияларга қарши курашишда катта ёрдам беради.
  • Витаминларга бой озиқ-овқатлар ҳам иммун тизимини қўллаб-қувватлайди.
  • Чекманг ёки спиртли ичимлик ичманг.
  • Оғриқни йўқотиш учун томоқ оғриғини тинчлантирадиган илиқ суюқлик ичинг, масалан, асал билан илиқ чой (қайноқ эмас!), шўрва ёки илиқ сув4.
  • Хонадаги намликни оширинг – қуруқ ҳаво томоқдаги ёқимсизликни ошириши мумкин.
  • Кўп гапирманг – оғриқ кетгунча томоғингиз дам олсин.

Томоқдаги оғриқ ҳақида кўпроқ билиб олиш!

Барча мақолалар