Уч ёқлама куч томоқдаги оғриқни тез тинчлантиради.

Button
Для лучшего взаимодействия с страницой Септолете мы рекомендуем вам использовать браузер Google Chrome, Safari или Mozilla Firefox и т. д.

Фарингит

Фарингит нима ва унинг хусусиятлари қандай?

Фарингит – бу ҳалқумнинг яллиғланиши. Фарингит ҳалқумнинг бир қисмига ёки барчасига таъсир қилиши мумкин:

  • Тил орқасининг учдан бири
  • Юмшоқ танглай
  • Бодомсимон безлар
Томоқ оғриғининг кенг тарқалган сабаби бу вирус ёки бактерияларни юқтиришдир.

Вируслар томоқ инфекцияларининг 90 фоизидан кўпроғини келтириб чиқаради.

Ёзи илиқ ва қиши салқин бўлган минтақаларда вирусли фарингит одатда қишда ва эрта баҳорда авжига чиқади. Йилнинг шу даврида одамлар қуруқ ҳаво алмашмайдиган хоналарда йиғилиш эҳтимоли кўпроқ. Бундай ҳолатларда фарингитни келтириб чиқарадиган вируслар осонгина тарқалади.

Вируслар йўтал ва акси уришдан вирусларни ўз ичига олган ҳаво томчилари орқали юқиши мумкин. Улар касал одамнинг бурни ёки оғзидан суюқлик теккан ювилмаган қўлларга ёпишади. Шунинг учун гигиена чоралари томоқ оғриғини ҳам, мавсумий ЎРВИни ҳам олдини олишнинг биринчи ва энг муҳим усули ҳисобланади.

Кўпгина соғлом одамларда оддий вирусли фарингит узоқ давом этмайди, ўз-ўзидан ўтиб кетади ва ҳеч қандай асоратларни келтириб чиқармайди, гарчи ноқулайлик сезиларли даражада бўлиши мумкин.

Вирусли бўлмаган юқумли фарингит ҳолатларида деярли ҳар доим бактериялар сабаб бўлади – бета-гемолитик стрептококк А гуруҳи, шунингдек вирусли фарингит, ангина аҳоли орасида тез ва осон тарқалиши мумкин, айниқса қиш охири ва эрта баҳорда.

Вирусли ва бактериал фарингитдан ташқари, замбуруғли инфекция баъзида томоқ оғриғига, ютиш қийинлашишига ва оғизда оқ доғларга олиб келиши мумкин. Ушбу томоқ инфекцияси стоматит деб аталади ва асосан чақалоқлар ва иммунитети заиф одамларга чиқади.

Фарингит аломатлари
  • Томоқ оғриғи
  • Томоқ қуриши ва ачишиши
  • Ютинганда оғриқ
  • Гапирганда оғриқ
  • Сабабига кўра, бошқа аломатлар ҳам бўлиши мумкин. Масалан, касалликнинг асосий сабаби грипп бўлса, буларга чарчоқ, заифлик, мушакларнинг оғриғи, бош оғриғи ва иситма киради.
Фарингит қандай даволанади?

Даволаш ҳар доим касалликнинг сабабига боғлиқ. Антибиотиклар вирусларга қарши самарасиз бўлганлигин сабабли, ҳамда антибиотикларни янада тартибсиз ишлатмаслик учун вазиятни юмшатиш мақсадида антисептик ва оғриқ қолдирувчи воситалардан фойдаланиш керак. Танангизнинг иммун тизими инфекцияни енгиши учун симптомларни даволаш ва ўзингизни қулай ҳис қилиш муҳимдир.

  • Имкон қадар кўпроқ дам олиш
  • Сувсизланишнинг олдини олиш учун кўп миқдорда сув ичиш
  • Томоқни тинчлантириш ва нохуш аломатларни йўқотиш учун илиқ суюқлик (чой ёки шўрва) ичиш ёки желатинли ширинликларни истеъмол қилиш
  • Хонада намликни ошириш учун ҳаво намлагичидан фойдаланинг, чунки қуруқ ҳаво аҳволни оғирлаштириши мумкин

Антисептик ва оғриқ қолдирувчи пастилкалар ёки спрейлардан фойдаланиш.

Ушбу чоралар томоқ инфекциясининг ҳар қандай туридаги безовталикни енгиллаштиради. Агар сизнинг касаллигингиз бактериал инфекция туфайли келиб чиқса, сизга антибиотик буюрилади. Ўзингизни яхши ҳис қилсангиз ҳам, антибиотик даволанишининг бутун курсини давом эттириш муҳимдир.

Фарингитнинг олдини қандай олиш мумкин?

Барча инфекцияларнинг олдини олишнинг иложи бўлмаса-да, сиз уларнинг тарқалишини секинлаштиришга ёрдам берасиз.

  • Қўлингизни тез-тез ювинг, айниқса бурун қоққандан кейин ёки томоқ оғриғи бўлган болага ғамхўрлик қилгандан кейин.
  • Агар сизнинг уйингизда кимдир респиратор касаллигига чалинган бўлса, бемор ишлатган буюмларини бошқа оила аъзоларининг буюмларидан ажратиб қўйинг. Ушбу нарсаларни иссиқ сувда, яхшиси алоҳида латта билан яхшилаб ювиб ташланг.
  • Бурун оқиши ва аксириш пайтида ишлатилган салфеткалардан дарҳол халос бўлинг.
  • Агар сизнинг ҳамкасбингиз ёки дўстингизда ЎРВИ аломатлари бўлса, қўл сиқиш ва қучоқлашдан сақланинг.

Томоқдаги оғриқ ҳақида кўпроқ билиб олиш!

Барча мақолалар