Уч ёқлама куч томоқдаги оғриқни тез тинчлантиради.

Button
Для лучшего взаимодействия с страницой Септолете мы рекомендуем вам использовать браузер Google Chrome, Safari или Mozilla Firefox и т. д.

Ларингит

Томоқ касалликлари орасида ларингит алоҳида ўрин тутади. Ушбу касалликларнинг умумий сабаблари орасида ларингит ўзига хос хусусиятларга эга. У концерт томошабинлари, караоке шинавандалари, спорт мухлислари, ўқитувчилар, бошловчилар ва кўп гапирадиган одамларга яхши маълум.

Хўш, ларингит ўзи нима?

Унинг таърифидан бошлайлик. Ларингит – бу ҳиқилдоқ шиллиқ қаватининг яллиғланиши ва овоз пайлари инфекция, қичишиш ёки овоз пайларининг ҳаддан ташқари кучланишидан келиб чиқади.

Овоз пайлари ҳиқилдоқда жойлашган. Бу тоғай ва мушакларни қоплаган шиллиқ қаватнинг иккита бурмаси. Одатда овоз пайлари силлиқ очилиб ёпилади, уларнинг ҳаракати ва тебраниши билан товушлар ҳосил бўлади. Ларингитда овоз пайлари яллиғланади ёки шишади, бу эса ҳаво орқали ўтадиган товушларининг бузилишига олиб келади. Бу овозни хириллатади ёки ҳатто овоз йўқолади.

Аломатлари

Ларингитнинг кенг тарқалган аломатлари:

  • Вовуллашга ўхшаш қуруқ йўтал
  • Заифлашган овоз
  • Овозни йўқотиш
  • Томоқ қуриши
  • Томоқнинг доимий қичишиши ва ачишиши

Ушбу аломатлар одатда енгил бўлиб, овоз пайларига дам берилса, даволаш мумкин. Илиқ сув ёки бошқа кофеинсиз суюқликларни ичиш томоқни «мойлаш»га ёрдам беради.

Агар сиз шифокорга боришга қарор қилсангиз, текширув пайтида у нимани кўриши мумкин?

Ларингит овоз пайлари ва ҳиқилдоққа зарар етказади. Шифокор овоз пайларни текшириш учун махсус ойнадан фойдаланиб, визуал ташхисдан бошлайди. Шунингдек, у батафсил текшириш учун ларингоскопияни амалга ошириши мумкин.

Шифокорга қачон мурожаат қилинади?

Одатда беморлар ўткир ларингитдан овоз пайларига дам бериш ва кўп суюқлик ичиш ёрдамида халос бўлишади. Агар аломатлар 3 кундан ортиқ давом этса, шифокорга мурожаат қилинг:.

Шифокорга зудлик билан мурожаат килиш керак бўлган холатлар:

  • Сизда нафас олиш муаммолари бўлса
  • Қон йўталсангиз
  • Юқори ҳарорат сақланиб қолса
  • Оғриқ бир неча ҳафтадан кейин ёмонлашса

Фарзандингизни дарҳол шифокорга олиб боришингиз керак, агар:

  • Нафас олаётганда бола шовқинли нафас товушларини чиқарса
  • Жудаям кўп сўлак оқса
  • Ютишда муаммо бўлса
  • Нафас олишда қийналса
  • Унинг иситмаси баланд бўлса
Касалликнинг кечиши

Ларингит ўткир (қисқа муддатли) ёки сурункали (узоқ муддатли) бўлиши мумкин. Кўпгина ҳолларда ларингит вирусли инфекциялардан келиб чиқади. Овознинг доимий хириллаши баъзида янада жиддий касалликка олиб келиши мумкин.

Ўткир ларингит

Ўткир ларингит – бу овоз пайларининг ҳаддан ташқари зўриқишидан келиб чиқадиган вақтинчалик ҳолат. Бунга юқори нафас йўлларининг инфекцияси ёки томоқ исиб-совуши ҳам сабаб бўлиши мумкин. Ўткир ларингитнинг кенг тарқалган сабаблари:

  • Вирусли инфекциялар
  • Гапириш ёки бақириш орқали овоз пайларининг зўриқиши
  • Бактериал инфекциялар
Сурункали ларингит

Сурункали ларингит қўзғатувчиларнинг узоқ вақт таъсир қилиш натижасида юзага келади. Одатда бу ўткир ларингитга қараганда оғирроқ ва доимий таъсирга эга.

Сурункали ларингитга қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин:

  • Зарарли кимёвий моддалар ва аллергенларни тез-тез қабул қилиш
  • Кислота рефлекси (одатда ошқозонда жойлашган кислота қизилўнгачга кирадиган ҳолат)
  • Бурун бўшлиғига инфекциялар тушиши
  • Чекиш ёки чекувчининг ёнида бўлиш
  • Овоз пайларидан ортиқча фойдаланиш (маърузачилар ва ораторлар учун хавфли)
  • Астма ингаляторларидан тез-тез фойдаланиш оқибатида замбуруғли инфекциялари.

Овоз пайлари шаклидаги ёшга боғлиқ ўзгаришлар, онкологик жараёнлар ва овоз пайларининг фалажи ҳам овознинг доимий хириллашига ва томоқ оғриғига сабаб бўлиши мумкин.

Ларингитни қандай даволаш мумкин?
  • Иложи борича камроқ гапиришга харакат қилинг.
  • Кўп суюқлик ичинг.
  • Хонадаги намликка эътибор беринг, чунки марказий иситиш ва кондиционер ҳавони қуритади.
  • Томоқдаги оғриқ ва қичишиш, қуриш ва қизиш аломатларини йўқотиш учун сиз рецептсиз бериладиган Септолете Тотал,  каби дориларни ишлатишингиз мумкин.
Нима қилиш мумкинмас:
  • Баланд овозда гапирманг ва пичирламанг, чунки пичирлаш овоз пайларини зўриқтириши мумкин; жим бўлиш ёки бир текис, хотиржам овозда гапириш яхшироқдир.
  • Чекманг.
  • Тутун билан тўлдирилган ёки чангли хоналарга кирманг.
  • Жуда кўп қаҳва ва спиртли ичимлик ичманг.

Томоқдаги оғриқ ҳақида кўпроқ билиб олиш!

Барча мақолалар