РУС ЎЗБ
Сенинг томоғинг - сенинг кучинг

Томоқдаги оғриқ

Томоқ оғриғи юқори нафас йўлларининг юқумли касалликлари ҳисобланади. Томоқ оғриғи энг кўп тарқалган ўткир юқумли касалликларидан биридир. Ўртача олганда катталар томоқ оғриғи билан йилига 2-5 марта, мактаб ёшидаги болалар 7-10 марта касалланади.

Юқори нафас йўлларининг юқумли касалликлари томоқ (фарингит), халқум (ларингит) ва халқум усти қисмининг (эпиглоттит) яллиғланишига олиб келиши мумкин.

Томоқдаги оғриқ болаларда, ўсмирларда ва катталарда кенг тарқалган шикоятдир. Буларга томоқ соҳасида жойлашган оғриқли туйғулар киради, шунингдек улар томоқ билан бевосита боғлиқ бўлмаган патологик жараённинг аломати бўлиши мумкин (масалан, шамоллаш ёки грипп).

Қизиқарли факт.

Томоқдаги ўткир оғриқ беморларнинг терапевтга ёки фармацевтга мурожаат қилишининг энг кўп учрайдиган сабаби бўлади. Шунга қарамай, томоғи оғриган кишиларнинг кўпчилиги тиббий ёрдам олиш учун мурожаат қилмайди.

Томоқ - юқори нафас олиш йўлларининг бир қисми. Томоқ овқатни ҳазм қилиш найи ва нафас олиш йўлларининг бир қисми бўлиб, бир томондан, бурун ва оғиз бўшлиғи ва иккинчи томондан, қизилўнгач ва халқум орасидаги боғланишдир.

Унинг муҳим қисми – халқум усти ҳалқаси, у овқат ва суюқлик ўпкага киришининг олдини олади. Томоқ иккала тизим: нафас олиш тизими (нафас олиш) ва овқатни ҳазм қилиш тизимининг (ютиш) қисми ҳисобланади. Бу жараёнлар натижасида овқат, суюқлик ва ҳаво томоқ орқали ўтади. Шу тариқа томоқ овқатни ютишда, гапириш ҳамда нафас олиш функциясида иштирок этади.

Оғриқли туйғулар кўпинча томоқ яллиғланишининг аломати бўлади. Овоз бўғилиши ва овоз йўқолиши одатда халқум яллиғланиши билан боғлиқ бўлади.