РУС ЎЗБ
Сенинг томоғинг - сенинг кучинг

Томоқ соғлом бўлиши учун оддий маслаҳатлар

 

Ташқари совуқ бўлганда, бурун орқали нафас олинг

Об-ҳаво совуқ бўлганда, бурун орқали нафас олган яхшироқ, чунки бурун ҳавони ўпкага тушишидан аввал фильтрлаб, иситади ва намлайди. Оғиз орқали нафас олиш томоқни қуритади. Катталар кунига ўртача 20 000 литргача ҳавони нафас олади, шунинг учун томоғингизни авайланг ва бурун орқали нафас олинг.

 

Иссиқ ёки совуқ ичимлик ўрнига илиқ ичимлик ичинг

Ўта совуқ ёки иссиқ ичимлик шиллиқ пардаларни ачиштириши ва яллиғланишни келтириб чиқариши мумкин. Шиллиқ пардаларнинг ҳимоялаш қобилияти камаяди, бу эса вирусли, бактерияли ва замбуруғли юқумли касалликларга олиб келиши мумкин.

 

Кўп суюқлик ичинг

Шиллиқ пардадаги намликни сақлаш учун, кўп суюқлик – айниқса сув ичинг. Томоғингизни ачитиши мумкин бўлган нарсалар, масалан, алкоголь билан томоғингизни чайманг. Томоқнинг шиллиқ пардаси ҳужайраларини шикастламаслик жуда муҳим.
Нормал ишлаши учун организмга кунига ўртача 2 литрдан 3 литргача сув талаб этилади.

 

Соғлом турмуш тарзини сақланг ва иммунитетни ошириш учун кўпроқ мева-сабзавотларни ва бошқа фойдали овқатларни енг

Соғлом иммун тизими вирусли ёки бактерияли юқумли касаллик хавфини камайтиради. Шунинг учун иммунитетни аъло холатида сақлаш керак.
Кайфиятингиз аъло бўлсин, шунда организмингиз касал-ликларга мойил бўлмайди.

 

Касаллик юқишидан эҳтиёт бўлинг

Йилнинг совуқ фаслида ва грипп мавсумида йўталувчи-лардан узоқроқ юринг. Агар сиз йўталсангиз, микроблар тарқалишининг олдини олиш учун, оғзингизни тирсак билан (кафтингиз билан эмас) ёпинг.
Аксириш юқумли томчиларни 150 км/соат тезлик билан ва 3 метргача масофага тарқатиши мумкин.

 

Сокинроқ оҳангда гапириш томоғингиз учун фойдали, ва кишилар сизни диққат билан эшитади

Сиз баланд овозда ёки ўта кўп гапирганингизда, бу томоқ учун оғир бўлиши ва уни қуритиб юбориши мумкин, бу эса томоқни юқумли касалликларга мойил қилади.
Аёллар кунига 20 000 га яқин сўзларни, ёки ўртача эркакдан 13 000 дан кўпроқ сўзларни гапиришини биласизми?