РУС ЎЗБ
Сенинг томоғинг - сенинг кучинг

Шамоллаш сезонида нималарни билиш муҳим?

Вирусли инфекция авж олган вақт кўпчилигимизда вирусли инфекция томоқ оғриғига сабаб бўлиши мумкинми, деган хавфсираш пайдо бўлди ва томоқ оғриғига инфекция сабаб бўлса, нима қилиш керак?

Дарҳақиқат, томоқ оғриғи юқумли ҳисобланади ва бу одатий ҳол. Ҳар хил маълумотларга кўра 50% дан 95% гача касалликни вируслар чақиради (1).  Бу статистик маълумот жорий мавсум учун ҳам характерли. Бактерия ва замбуруғлар ҳам томоқ оғриғини қўзғатиши мумкин.

Бу ҳолатларда қандай давони танлаш керак ва нимага аҳамият бериш керак?
Томоқ оғриғининг қўзғатувчисини енгиш учун препарат таркибида антисептик сақлаши лозим. 

Септолете тотал таркибида ностероид яллиғланишга қарши восита (бензидамин гидрохлорид) ва антисептик (цетилпиридиний хлорид) сақлайди (2). Цетилпиридиний хлорид антисептик таъсири бир неча ўн йиллик давомида ўрганилган. Маълумки, у вирулицид таъсирга эга. Цетилпиридиний хлорид вирус қобиғини шикастлайди ва бу унинг структурасини бузилишига олиб келади (3). Шунингдек, цетилпиридиний хлорид бактерия ва замбуруғ гуруҳидаги қўзғатувчиларга ҳам таъсир қилади.

Шундай қилиб, у ёки бу антисептикнинг қандай таъсир қилишига кўра бу дори воситаси томоқ оғриғининг юқумли қўзғатувчисига таъсирини билиш мумкин.  
Аҳамият беринг, дори воситасини танлашда диққат билан дори воситаси бўйича қўлланма билан тўлиқ танишиб чиқиш лозим.

  1. Addey D. Incidence, causes, severity and treatment of throat discomfort: a four-region online questionnaire survey. BMC Ear Nose Throat Disord 2012.

  2. Септолете тотал® дори воситаси тиббий қўллаш бўйича йўриқнома

  3. Popkin DL, Zilka S, Dimaano M, et al. Cetylpyridinium Chloride (CPC) Exhibits Potent, Rapid Activity Against Influenza Viruses in vitro and in vivo. Pathog Immun. 2017;2(2): 252–269.

Krka, d. d.

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Krka, tovarna zdravil, d. d., Novo mesto