Юқори нафас йўллари инфекцияси болаларда 3 баробар кўпроқ учрайди. Шундай қилиб, томоқ оғриғи болаликдаги кўп тарқалган муаммолардан бири ҳисобланади. Бундан ташқари, болалардаги томоқ оғриғи бурун битиши, кўз қизариши ҳарорат кўтарилиши ва умумий ҳолсизлик билан кузатилади.
Қуйидаги ҳолларда болалар организми инфекцияга берилувчан бўлади:
Инфекцион жараённи даволаш усули уни келтириб чиқарган сабабга боғлиқ ҳолда бўлади. Енгил вирусли ва бактериал инфекцияларда даволаниш ётоқ режимини қўллаш ва томоқ оғриғини сабабини бартараф этувчи ва симптомларини енгиллаштирувчи дори воситаларини қўллаш билан чекланиши мумкин.
Оғир ҳолларда албатта шифокор маслаҳати зарур. Қуйидаги ҳолларда шифокор маслаҳати керак:
Муҳим!
Томоқдаги оғриқдан болалар овқат ва суюқлик истеъмол қилишдан бош тортадилар, бу организмни сувсизланишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун томоқдаги оғриқни имкон қадар тез бартараф қилиш керак.