РУС ЎЗБ
Сенинг томоғинг - сенинг кучинг

Септолете® тотал таърифи ва қўлланиши

Септолете® тотал сўриш учун таблеткалар шаклида ва спрей шаклида чиқарилади. Септолете® тотал таблеталари катталар ва 6 ёшдан катта бўлган болалар учун мўлжалланган. Септолете® тотал спрей 6 ёшдан катта бўлган ўсмирлар ва катталар томонидан қўлланиши мумкин.

Септолете® тотал юқумли касалликнинг сабабига таъсир этишга, оғриқни даволашга ва яллиғлинишни йўқ қилишга ёрдам беради. У касалликнинг бошланғич босқичларида, томоқ ачишишида, оғриқ ва яллиғланишнинг биринчи аломатларида қўлланиши мумкин.

  • аломатларни тез йўқотади;
  • самарадорлиги ва хавфсизлиги клиник исботланган;
  • таркибида шакар йўқ

Септолете® тотал ни қандай қўллаш керак

Катталар ва 6 ёшдан катта бўлган болалар учун Септолете® тотал ни қабул қилишнинг тавсия этилган режими:

  • Таблеткалар: суткасига 3-4 дона;
  • Спрей: бир марталик доза учун 1-2 та пуркаш.
Дозаси Ёши Дозалаш режими
Таблеткалар 6 ёшдан катталар учун Ҳар 3-6 соатда 1 таблетка (суткасига кўпи билан 4 та таблетка)
Спрей 6 ёшдан катталар учун Ҳар 2 соатда 1 та пуркаш (суткасига кўпи билан 3-5 марта пуркаш)

Бу муҳим!

Септолете® тотал, агар уни бевосита овқатдан аввал ёки овқатланиш пайтида қабул қилсангиз ёки устидан сут ичсангиз камроқ самара беради.

Таблеткалар, агар уларни чайнамай, тўлиқ эриб сўрилгунча оғизда ушлаб турсангиз самаралироқ бўлади.

Krka, d. d.

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Krka, tovarna zdravil, d. d., Novo mesto