РУС ЎЗБ
Сенинг томоғинг - сенинг кучинг

Овқатланиш – касалланиб қолганингизда аъло даволаш воситаси

Шамоллаш ёки томоқ оғриши, бутун хурсандчиликни йўқ қилиб юбориши тушунарли!

Қиш келганда нафақат кўп қаватли кийим, қалин пайпоқ кийиш зарурлигига олиб келади, кўпроқ иссиқ чой ичишга мажбур қилиб, иситиш учун ҳақнинг ортишига сабаб бўлади, балки томоқдаги қаттиқ оғриқ ҳам юз бериши мумкин. Сиз томоқдаги оғриқ турларини, бу ҳаммага маълум касаллик давом этгунча, сизни ётиб қолишга мажбур қиладиган аломатларни яхши биласиз.

Охирги пайтда чўзилиб қолган шамоллаш безовта қилгани тушунарли, чунки кўпчилигимизда анчадан бери бурун битиши ва тўхтовсиз йўтал бўлган эди. Демак, бу оғир аҳволдан қутулишга ёрдам бера оладиган қайси энг осон йўллардан фойдаланишимиз мумкинлигини ўйлаб кўрамиз?

Мана бир нечта энг самарали ва осон қилиниши мумкин бўлган имкониятлар.

Шўрва

Ўзимиз севган илиқ ва тўйимли шўрва одатда даволаш йўлларидан биттасидир. У нафақат томоқни тинчлантиради, балки ўзингизни сезишингизни яхшилайди, кўпинча тўйимли сабзавотларга тўла бўлади. Жуда кўп сабзавотларни ва маҳсулотларни танлаб солиш мумкин. Демак, нимадан бошлаймиз? Исмалоқ, қўзиқорин, фенхель, помидорлар, бақлажон ва қовоқча, картошка ва пиёз, мисо, товуқ солиниши мумкин... Танлови бениҳоя кенг. Сизнинг иммун тизимингиз сизга миннатдор бўлади. Айтгандек, агар сиз шўрва ичишни истамасангиз, димланган ёки буғда пиширилган сабзавотларнинг ўзи ҳам фойдали бўлади.

Йогурт ёки музқаймоқ

Сут маҳсулотлари томоқ оғриганда доимо яхши таъсир этавермайди, чунки улар кўп шиллиқ ҳосил қилади (қаранг) – улар балҳамли ёки жуда қуруқ йўтал бўлганда ҳақиқатан аъло бўлиши мумкин. Совуқ йогурт ёки музқаймоқ яллиғланган сезгир томоқда тинчлантирувчи салқин туйғу қолдиради.

Сули бўтқаси

Бу аъло нонушта тури бўлган-ку! Бўтқа витаминлар, рух, толали ҳужайралар, оқсил, магний ва антиоксидантларга тўла бўлиб, соғлиқни тиклаш учун, ҳамда шамоллашни ва томоқдаги оғриқни йўқ қилиш учун аъло мос келади. Тўғри, унинг мазаси озгина нимтатир бўлиши мумкин лекин озгина асал қўшсангиз, сиз ширин таъми бўлган ҳолда бўтканинг ҳамма афзалликларидан фойдалана оласиз.

Асал

Асал ҳақида гапирганда ... Агар сиз ўзингиз яшайдиган минтақада ёки ҳудудда тайёрланган асал идишини ёки асалари уяси бўлагини сотиб олсангиз, соғлиғингиз учун улкан фойдаси бўлиши мумкин. Бизнинг ҳудудимиздаги асаларилар атроф муҳитни ифлослантирувчиларга қарши ўзига хос курашиш воситаларини ҳосил қилади, шунинг учун уларнинг асали ниҳоятда сеҳрли равишда таъсир этади. Янги маҳаллий асалнинг биргина чой қошиғи нафақат ширин ва мазали, балки барча афзалликларга тўла бўлади. Сиз яна асаларидек тўхтамай учиб юрасиз.

Илиқ шўр сув билан томоқ чайиш

Тўғри, бу жуда эски усул лекин у яхши таъсир этади. Ярим пиёла илиқ сувга бир чимдим туз қўшиб, томоқ чайиш касалланган томоқни ачиштириш хавфини келтириб чиқармайдиган табиий тозалаш усулидир. Ниҳоятда фойдали – буни синаб кўриш мумкин. Яхшиямки, буни тез, жуда тез қилиш мумкин. Ана бўлди! Бир неча сония давомида томоқни чайинг, кейин туфлаб ташланг.

Лимон шарбати

Лимон шарбати нордон бўлса ҳам, тишларимизни қамаштирса ҳам, оғиз ичида у ишқорланади ва ошқозонимизни, шунингдек томоғимизни тозалайди. Бундан ташқари, бу ичимлик билан сиз томоқ чайишингиз, шунингдек уни ичишингиз мумкин. Ёз пайтида у аъло салқинлаштирувчи ичимлик бўлса ҳам, қиш давридаги бу касалликка қарши курашишда ёрдам бериши учун, уни иссиқ ичимлик ҳолатида ичиш ҳам ёмон эмас.

Ўзимиз севган ўткир таъмли қалампир

Худди ўткир таъмлар шамоллашни қамраб олиб йўқотаётгандек ... бу ҳақиқатан мўъжиза! Ўткир қалампир нафақат овқатимизга қўшимча иссиқлик қўшади, балки у бурун бўшлиқлари битишини камайтириш учун бениҳоя зўр таъсир этади, ҳамда А ва Е витаминларининг аъло манбаидир.

Бу матн биринча марта Her.ie да эълон қилинган