РУС ЎЗБ
Сенинг томоғинг - сенинг кучинг

Оналар касал бўлиши мумкин эмас! Шамоллашингизнинг 6 та белгиси – энди нима қилиш керак

Бу куну-тун узлуксиз раҳбарлик лавозими бўлиб, йилига 365 кун ишлайсиз, бунда таътилга ёки касаллик варақаси билан чиқиб кета олмасиз, шунинг учун, она мазаси қочганини сезганда буни тезда тузатиши керак.. .. имкони борича тезроқ .

Сиз ўз-рўзғор ишлари билан у ердан-бу ерга югуриб юрганингизда, бир дунё болаларингизга қараб ўтирганингизда, уларни гоҳ футбол, гоҳ балет ва гимнастикага ёки охири кўринмайдиган туғилган кун ва “ўтириш” базмларига олиб бораётганингизда, сизга томоқ оғриб қолиши ва совқота бошлашингиз, мазангиз қочиши умуман кераги йўқ. Лекин, афсуски, кўпинча касалликдан қочиб бўлмайди.

Сиз нима қила оласиз – касалликнинг аломатларини аниқлашингиз ва уларни имкон қадар аввалроқ даволай бошлашингиз керак, бу сизга юқумли касаллик ёки вирусли касаллик кечаётганда, максимал даражада енгил аҳволда бўлишингиз учун ёрдам беради. Қуйида сиз бирор ёқимсиз касаллик бўлганда дуч келадиган олтита аломат... ва булар юз берганда, нима қилиш лозимлиги кўрсатилган.

Иситманинг озгина кўтарилиши ёки совқотиш

Томоқ соҳасида озгина қизишни сезаяпсизми? Сизнинг иситмангиз озгина кўтарилган бўлиши мумкин. Озгина безгак тутиши – танангиз юқумли касалликка қарши курашаётгани ва сизнинг иммун тизимингиз ишга тушганидан далолат берувчи белгидир. Иссиқ сув солинган пиёлага озгина янги занжабил тўғраб солинг (занжабилнинг бактерияларга қарши курашиш хусусиятлари яхши маълум) ва организмингизни зарарли касалликдан ювиб халос қилишга ёрдам бериш учун, кўпроқ сув ичинг, кун давомида катта идишда сувни ичишингиз фойдали бўлади.

Бурун битиши

Бурун бўшлиқлари бекилиб қолиши ва бурун битиши – шамоллашнинг анъанавий аломатлари, лекин улар сизнинг турмуш жадвалингизни бузиб юбориши шарт эмас. Бу аломатларни камайтириш учун, ухлашдан аввал буғдан нафас олиш, иссиқ душ қабул қилишни синаб кўринг.

Қўл-оёқларда оғриқлар

Сизнинг севимли ўриндиғингиз бирданига ноқулай бўлиб қолдими? Сизнинг севимли свитерингиз терига ёқмай қолдими? Ўзидан-ўзи пайдо бўладиган танадаги оғриқлар кўпинча шамоллашнинг биринчи аломатлари бўлади, шунинг учун бундан кейинги бир неча соат ичида ўзингизни қандай сезишингизга эътибор беринг. Дам олиш вирусга қарши курашишда танангизга ёрдам беради.

Иштаҳанинг йўқолиши

Сизнинг эрталабки нонуштангиз негадир ёқмай қолдими? Шифокорлар, организм кўпинча одатда овқатни ҳазм қилиш учун мўлжалланган энергиянинг бир қисмини, иммун тизими шамоллашга қарши курашаётганда, уни таъминлаш учун ажратишини қайд этганлар. Бу дегани, танангиз ҳозирги хавфни бартараф этмагунча, иштаҳангиз яхши бўлмайди. Ҳатто қорнингиз оч бўлмаса ҳам, ҳеч бўлмаса тўйимли ичимлик, шўрва ёки бульонни ичишга ҳаракат қилинг. Бу нафақат сизни сувсизланишдан асрайди, агар унга аччиқ қалампир ёки бирор-бир ўткир зираворларни қўшсангиз, бу тузалишингизни тезлаштириши мумкин.

Томоқдаги фавқулодда вазият

Буни болаларга кўчада болалар майдончасида бақирганда томоқ хириллаши билан адаштириш осон, томоқдаги оғриқ одатда қичишиш ёки санчиш туйғусидан бошланади. Бунда кўп саримсоқ солинган уй шўрвасини ичиш ёрдам бериши мумкин, шўр сув билан томоқни чайиш ҳам ёқимсиз туйгуни енгиллаштириши мумкин.

Йўтал

Юқори нафас олиш йўлларининг юқумли касалликлари ҳақиқатан режангизни бузиши мумкин, сиз ҳолсизланиб қолишингиз мумкин. Йўталингиз ёмонлашувининг олдини олиш учун, уни илк босқичда осон усуллар билан йўқ қилишга ҳаракат қилинг (бу ҳолат эътибор бермаслик вазият ёмонлашишига олиб келадиган ҳолатлардан бири). Бунда кўп ичимлик ичиш асосий йўли бўлади, шунинг учун томоқ ачишишини енгиллаштириш учун, минерал сувни ҳамда лимон ва асал билан иссиқ чойни ичишда давом этинг.

Бу матн биринча марта HerFamily да эълон қилинган.