РУС ЎЗБ
Сенинг томоғинг - сенинг кучинг

Бутун оила иммунитетини қишда қандай сақлаш лозим

Қишда оқшомлар қисқариб бориши билан, совуқ ва шамол увиллаши борган сари кучайиб, томоқдаги оғриқни ва ачишишни, бурун битишини ва улуксиз титратувчи йўтални ўзи билан олиб келади. Агар сиз ота-она бўлсангиз, йўтал ва аксириш аъло ўтиши мумкин бўлган бутун қиш давомида сизнинг ҳамроҳингиз бўлиб қолади. Лекин оилангиз учун бу йили касал бўлишнинг эҳтимолини камайтиришнинг усули бўлганда, нима қилган бўлардингиз?

Илмий мунозаралар, ҳақиқатан сиз иммунитетингизни ошириш ва ёқимсиз шамоллашлар, вирусли ва юқумли касалликларга қарши курашиш учун фойдаланишингиз мумкин бўлган маълум усуллар борлигини кўрсатди. Уларни синаб кўриш фойдали бўларди, тўғрими? Мала уларнинг баъзилари, уларни биз кундалик ҳаётимизга дарҳол киритишимиз мумкин:

Бошқа нарсалар билан бирга, тузланган карамни буюртиришни унутманг

Ферментланган маҳсулотлар бугунги кунда жуда талабгор бўлиб қолди, бу ажабланарли ҳолат эмас; олимлар уларнинг иммунитетни оширувчи афзалликлари ҳақида гапириб бермоқда. Йогурт, тузланган карам, қатиқ ва кимчи каби маҳсулотлар, соғлом кишининг оватни ҳазм қилиши учун аъло мос келади, ва уларнинг таркибида ҳатто соғлом бактериялар ҳам бор.

Рух элементи ҳақида ўйлаб кўринг

Рух юқумли касалликларни ва бактерияларни ўлдирадиган лейкоцитларни ишлаб чиқариш учун ҳаётий муҳим модда ҳисобланади. Рух моддаси бўлган энг яхши озиқ-овқат маҳсулотларига мол гўшти, чиғаноқлар, қовоқ уруғлари, ва нўхат киради.

Кўпроқ кулинг

Сиз кулиш организмнинг лимфатик тизимини кучайтиришини, унга организмдан чиқиндиларни самаралироқ кетказишда ёрдам беришини биласизми? Болаларга йўлда кетаётганда айтиб бериш учун анекдотларни изланг, ёки ҳафтанинг ўртасида кулгили фильмни томоша қилинг – сизнинг иммун тизимингиз бунинг учун сиздан миннатдор бўлади.

Қўшимча ухлаш учун имконият топинг

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, суткасига фақат тўрт соат ухлайдиган кишиларда, тун давомида тавсия этилган саккиз соатнинг барчаси давомида ухлайдиган кишиларга нисбатан, касалликларга қарши курашадиган аксилтначаларнинг фақат ярмиси бўлади.

Доимо ўз ручкангизни, нарсаларингизни олиб юринг

Сиз ҳозиргина котиба берган ручкадан фойдаланиб, шифокорда ҳужжатларни имзоладингизми? Ҳа; кутиш залида ўтирган бошқа барча беморлар ҳам шундай қилган. Имкони борича, айниқса қишда умумий буюмлардан фойдаланмасликка ҳаракат қилинг.

Совуқ душ қабул қилинг

Виктория Бекхэм ўзининг таранг ва ёрқин терисини сақлаб қолиш учун бу усулдан фойдаланади, лекин душда совуқ сув оқимидан хушёр бўлиб чиқишнинг яна бир афзаллиги ҳам бор. Тадқиқотлар унинг танадаги метаболизм тезлигини оширишини кўрсатади, чунки танангиз сизни иситиб олиш учун одатдагидан кўпроқ ва тезроқ фаолият юритади. Бу эса ўз навбатида иммунитетингиз ишлаши учун туртки бўлади.

Бу матн биринча марта шу ерда эълон қилинган HerFamily