РУС ЎЗБ
Сенинг томоғинг - сенинг кучинг

Томоқ оғриғини қандай даволаш лозим?

Томоқдаги оғриқ – шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилишнинг энг кўп тарқалган сабабларидан бири. Кўпинча бутун организмни қамраб оладиган касалликларда томоқ оғрийди. Масалан, ўткир респиратор вирусли юқумли касалликлари. Аломатлар турлича бўлиши мумкин: булар томоқда оғриқ, томоқ қуриши ҳамда шиллиқ пардаларнинг қизариши, шишиб кетиши, ютишда қийналиш, овоз хириллаши, овоз йўқолиши. Бу аломатларнинг пайдо бўлиши сабаблари турлича, лекин уларнинг барчаси даволашни талаб қилади. Агар чора кўрилмаса, юқумли касаллик тарқалиши ва асоратларга олиб келиши мумкин.

Томоқнинг яллиғланиши кўп ҳолларда бактериал келиб чиқишга боғлиқ бўлмайди, шунинг учун бир нечта халқаро тиббий муассасалар антибиотикларни ҚЎЛЛАМАСЛИКНИ тавсия этади. Томоққа таъсир этадиган дорилар билан маҳаллий даволаш қулайроқ бўлади.

Томоқдаги оғриқни йўқ қилиш учун турли дори шакллари бор: спрейлар, сўриш учун таблеткалар, томоқ чайиш учун эритмалар. Энг яхшиси тўлиқ, комлекс таъсир кўрсатадиган – оғриқни ва яллиғланишни йўқотадиган ҳамда узоқ вақт давомида фойдаланиш таъсири сақланиб қоладиган препаратни танлаш керак.

Септолете® тотал – томоқдаги оғриқ бўлганда комплекс ҳал этиш имкони.
Томоқда ютиш пайтидаги ёки ангина, грипп, ўткир респиратор вирусли инфекция туфайли пайдо бўлган оғриқни қандай даволашни билмайсизми? Томоқдаги оғриқни даволаш учун янги препарат сотувга чиқарилган. Томоқ яллиғланиши ва қизаришининг комплекс даволаниши – Септолете® тотал.

Сўриш учун таблеткалар катталар ва болаларда қўлланиши қулай, уларнинг таъми ёқимли бўлиб, таркибида шакар йўқ, шунинг учун уларни қандли диабети билан оғриган беморларга тайинлаш мумкин. Септолете® тотал тез ва самарали даволашни таъминлайди, чунки унинг таркибида иккита фаол компонент бор. Антисептик ва ностероид яллиғланишга қарши восита томоқ қичишганда ёки овоз йўқолганда тез ёрдам беради. Септолете® тотал оғриқни тез йўқотади ва вируслар, бактериялар ва замбуруғларга таъсир этиб, юқумли касаллик сабабига таъсир кўрсатади.

Қизиқарли

Томоқни чайиш камроқ таъсир кўрсатади, чунки таъсир этувчи модда томоқ ичига етмайди.