РУС ЎЗБ
Сенинг томоғинг - сенинг кучинг

Кўп бериладиган саволлар

Септолете® тотал иккита фаол модданинг* бирикмасидан иборат:

  • Томоқ оғришини ва яллиғланишини енгиллаштиради;
  • Юқумли касалликнинг сабабини йўқ қилади (вируслар, бактериялар, замбуруғлар).

* IMS нинг маълумотларига кўра 01.01.2018 йилга келиб, шунга ўхшаш таъсир этувчи моддалар бирикмаси рўйхатдан ўтказилмаган

    1. Касаллик сабабини йўқ қилиш
     
    • Антисептиклар
    • Маҳаллий антибиотиклар
    • Лизоцим
    • Ўсимлик препаратлари (антисептик таъсир этувчи)
    1. Оғриқни йўқ қилишболи
     
    • Маҳаллий анестетиклар
    1. Касаллик сабабини йўқ қилиш
    2. Оғриқни йўқ қилиш
     
    • Маҳаллий анестетиклар
    • +
    • Антисептиклар
    • Маҳаллий антибиотиклар
    • Лизоцим
    • Ўсимлик препаратлари (антисептик таъсир этувчи)
    1. Оғриқни йўқ қилиш
    2. Яллиғланишни йўқ қилиш
     
    • Ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НПВС)
    1. Оғриқни енгиллаштириш
    2. Яллиғланишни камайтириш
    3. Сабабини йўқ қилиш
     
    • НПВС
    • +
    • Антисептик
    Септолете® тотал

    Комплекс даволаш

Септолете® тотал таркибида шакар йўқ, шунинг учун уни қанд диабети билан оғриган беморларга тайинлаш мумкин.

Спирт фаол таркибий моддаларнинг яхшироқ эришига ёрдам берадиган ёрдамчи восита сифатида спрейнигн таркибига киради. Бунинг ҳисобига препаратнинг юқори самарадорлиги ва хавфсизлиги таъминланади. Агар маҳсулот йўриқномага мувофиқ қўлланадиган бўлса, препаратнинг кунлик дозасида спиртнинг миқдори кўп бўлмайди.

Септолете® тотал сўриш учун таблеткалар ва спрей шаклида чиқарилади. Сўриш таблеткаларини 6 ёшдан катта болалар учун қўллаш мумкин, уларни оғизда тўлиқ эригунча секин сўриш керак.

Спрей 6 ёшдан катта бўлганлар учун қўлланиши мумкин.

Дорининг иккала шакли томоқдаги оғриққа қарши тўлиқ таъсир этади: оғриқни, яллиғланишни йўқ қилади ва юқумли касалликнинг сабабини йўқ қилади.

Септолете® тотал воситасидан 7 кундан узоқроқ фойдаланманг. Агар ккасалликнинг аломатлари кучайиб борса, ёки дорини 3 кун қабул қилишдан кейин ўтиб кетмаса, ҳамда иситманинг кўтарилиши, безгак каби янги аломатлар пайдо бўлса, шифокорга мурожаат қилинг.

Оғиз бўшлиғи ва ЛОР аъзоларининг яллиғланиш касаликлари пайтидаги оғриқ синдромининг аломатлари бўлганда, шу жумладан:

  • фарингит
  • тонзиллит

Септолете® тотал иккита фаол модда НПВС (Бензидамин) ва антисептик (Цетилпиридиний Хлорид) бирикмасидир*:

  • томоқ оғришини ва яллиғланишини енгиллаштиради;
  • юқумли касалликнинг сабабини йўқ қилади (вируслар, бактериялар, замбуруғлар).

Септолете® таркибида антисептик Бензалконий Хлорид бор, у юқумли касалликнинг сабабини йўқ қилади (вируслар, бактериялар, замбуруғлар).

Ҳомиладор аёллар ва кўкрак сути эмизувчи аёллар кўпинча, улар қайси дориларни қабул қилиши мумкин, деган саволни ўйлаб қолади. Ҳомиладор аёллар ва кўкрак сути эмизувчи аёллар ҳар қандай дориларни фақат даволовчи шифокор билан маслаҳатлашганидан кейингина қабул қилиши мумкинлигини унутмаслик муҳим.