МАСЛАҲАТЛАР - Септабене https://www.septolete.uz/uz/fojdali/masla%d2%b3atlar-uz/ Trojna moč, ki hitro uglasi vaše boleče grlo. Tue, 06 Sep 2022 14:35:42 +0000 uz-UZ hourly 1 https://wordpress.org/?v=6.0.2 /wp-content/uploads/cropped-512-400x400.png МАСЛАҲАТЛАР - Септабене https://www.septolete.uz/uz/fojdali/masla%d2%b3atlar-uz/ 32 32 Томоқ оғриғи ўзи нима? https://www.septolete.uz/fojdali-masla%d2%b3atlar/masla%d2%b3atlar-uz/tomo%d2%9b-o%d2%93ri%d2%93i-%d1%9ezi-nima/ https://www.septolete.uz/fojdali-masla%d2%b3atlar/masla%d2%b3atlar-uz/tomo%d2%9b-o%d2%93ri%d2%93i-%d1%9ezi-nima/#respond Sun, 10 Oct 2021 09:34:00 +0000 https://www.septolete.uz/www/septolete.ru/?p=45 Сообщение Томоқ оғриғи ўзи нима? появились сначала на Септабене.

]]>

Томоқ қичишиши ва ютиш қийинлигидан бошланиб, бир неча кун давом этадиган кучли оғриққа айланиши мумкин бўлган, ёқимсиз ҳолатни ҳаммамиз яхши биламиз.

Кўпинча бу турдаги оғриқлар юқори нафас йўлларининг инфекциясидан келиб чиқиб, вирусли ёки бактериал инфекция билан бирга пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳолатни ҳамма ҳар хил бошидан ўтказади: ўз режаларимизни ўзгартиришга мажбур бўламиз, диққат жамлашда қийналамиз, чарчаймиз, яхши ухлай олмаймиз, мослаша олмаймиз, ва албатта, ўзимизни ёмон ҳис қиламиз.

Қизиқарли факт:

катталарда юқори нафас йўлларининг инфекцияси йилига 2-5 марта содир бўлса, мактаб ўкувчиларида кўрсаткич баланд – йилига 7-10 марта. Юқори нафас йўлларининг инфекцияси ўткир инфекциянинг энг кенг тарқалган тури ҳисобланади.

Томоқ оғриғи – юкори нафас йўллари инфекциясининг биринчи белгиси.

Оғиз ва томоқ шиллиқ қавати – вирус ва бактериялардан биринчи ҳимоя чизиғи ҳисобланади. Агар шиллиқ қаватнинг ҳимоя кучлари заифлашса, яъни иммун тизими заиф бўлса, сурункали касалликлар ёки атроф-муҳитнинг салбий таъсири бўлса, бу юқори нафас йўлларининг инфекциялари ва яллиғланишига олиб келадиган микроорганизмларнинг кўпайишига олиб келиши мумкин. Оғиз орқали совуқ ҳаво кирганда, тана қизиб турганда совуқ ичимликлар ичганда, иссиқ об-хавода кондиционер ишлаётган хоналарга кириб-чиқишда ва ҳоказоларда юқтириш эҳтимоли ошади.

ТОМОҚ ОҒРИҒИ БЕЛГИЛАРИ

  • Оғриққа айланиши мумкин бўлган томоқ ачишиши, қичишиш ёки кизиши
  • Шиллиқ қаватнинг қизариши, томоқнинг қуриши ва қизиши
  • Ютишни қийинлаштирадиган шиш .

Томоқдаги оғриқ ва яллиғланиш

Сабаблари

Вируслар

Бактериялар

Замбуруғлар

Натижаси

Оғриқ

Қизариш

Шишиш

Тана харорати кўтарилиши

Функциялар бузилиши

Септолете® тотал

Total

Томоқдаги оғриққа қарши* тўлиқ харакат!

*Тўлиқ ҳаракат: яллиғланишга қарши, оғриқсизлантирувчи, танадаги оғрикларни қолдирувчи, микробга қарши, замбуруғга қарши ва вирулицид таъсир.

Шамоллаш

бу иш ёки мактабни қолдиришнинг энг кенг тарқалган сабабларидан бири. Одатда, аввал болалар шамоллашади, кейин 2-5 кундан кейин бошқа оила аъзолари касал бўлиб қолишади. Томоқ оғриғи шамоллашнинг дастлабки белгиларидан биридир.

Томоқ оғриғига сабаб бўладиган энг кенг тарқалган вируслар: риновируслар (катталар шамоллашининг 30-50%), коронавирус, энтеровирус, грипп вируслари, аденовирус ва бошқалар. Ўртача, одам бутун ҳаёти давомида 200 дан ортиқ шамоллаш касалликларига чалинади, уларнинг ҳар бири эса 2-6 кун давом етади. Вируслар шиллиқ қаватни зарарлайди, шиш, қизариш ва яллиғланишни келтириб чиқаради. Белгилари одатда томоқда ёқимсиз қичишиш ва ачишиш ҳисси, шунингдек ютиш пайтида оғриқдан бошланади. Кейинги 48 соат ичида бошқа аломатларнинг аксарияти пайдо бўлади (масалан, бурундан сув оқиши, аксириш, кўзнинг ачишиши,ўзини ёмон ҳис қилиш, йўтал). Барча аломатлар юқори нафас йўлларида шиллиқ қавати яллиғланиши ва шишиши туфайли юзага келади. Шамоллашнинг асосий асорати қўшимча бактериал инфекция юзага келиши мумкин бўлган пневмонияга олиб келади.

Ютиш пайтида оғриқ ва томоқдаги ачишиш хусусияти одатда шамоллашнинг дастлабки иккита белгисидир, шунингдек грипп ва ангинада ҳам пайдо бўлиши мумкин.

Томоқ оғриғига жиддий яллиғланиш, тизимли касалликлар ёки чекиш ҳам сабаб бўлиши мумкин. Томоқ оғриғи камдан-кам ҳолларда баъзи дориларнинг салбий таъсиридир. Овознинг хириллаши ва замбуруғ инфекцияси томоқ ва оғизда астмани даволаш учун ишлатиладиган ингалацион кортикостероидларнинг юқори дозаларидан пайдо бўлиши мумкин.

Томоқ оғриғига овозни ҳаддан ташқари кўп ишлатиш ҳам сабаб бўлиши мумкин, бу одатда концертдан, узоқ нутқдан, қўшиқ айтишдан ёки театр томошасидан ва ҳоказолардан кейин пайдо бўлади. Ангинада-чи? Томоқнинг стрептококк инфекциясини бодомсимон безлар ва томоқ деворида пайдо бўладиган оқ «оролчалар»дан аниқлаш мумкин. Стрептококк инфекциясидан келиб чиққан бу йирингли конлар, бошқа аломатлар қаторида, шамоллашга алоқаси йўқлигининг энг аниқ белгисидир. Яна ангинада, қаттиқ томоқ оғриғидан ташқари алоҳида белгиси – юқори ҳарорат, одатда Целсий бўйича 38 даражадан юқори (кўпинча титроқ ҳам), бош оғриғи, кўнгил айниши, бўғим ва мушакларда оғриқ кузатилади. Стрептококк фарингити ҳолатида тегишли даволанишни белгилайдиган шифокорга мурожаат қилиш керак.

Томоқ оғриганда нима қилиш керак?

Вируслар юқори нафас йўллари инфекциясининг энг кенг тарқалган сабабидир. Даволаш симптоматик бўлиб, яллиғланиш аломатларини энг тез ва самарали олиб ташлашга қаратилган. Агар томоғингиз оғриса, микробларни йўқ қиладиган ва инфекция тарқалишининг олдини оладиган пастил антисептикларни ёки спрейларни қабул қилишингиз керак. Томоқ оғриғи кўпинча тана оғриғи билан бирга бўлганлиги сабабли, қабул қилинадиган антисептик анальгетикли, яллиғланишга қарши ва оғриқсизлантирувчи бўлса, ўз-ўзини даволаш янада самарали бўлади.

Томоқ оғриғи пайдо бўлганда вақтни йўқотмасдан дарҳол даволанишни бошлаш муҳимдир. Бу инфекцияни чеклайди ва сизга тезда тузалиш имконини беради. Дорини тўғри танлаш хам муҳимдир, чунки у инфекциянинг сабабини йўқ қилади ва оғриқ, яллиғланишни тезда енгиллаштиради.

Септолете тотал пастилкалари ёки спрейларида уч ёқлама куч

Септолете тотал таркибида иккита фаол моддалар мавжуд: антисептик сетилпиридиниум хлорид ва бензидамин (маҳаллий таъсирнинг steroid бўлмаган яллиғланишга қарши агенти). Ушбу комбинация маҳсулотга УЧ ЁҚЛАМА КУЧ беради:

  • инфекциянинг сабабини йўқ қилади (вирусли, бактериал ёки замбуруғ)
  • оғриқни тезда енгиллаштиради (15 дақиқадан кам вақт ичида)
  • яллиғланишни (қизариш, шишиш) йўқотади.

Вирусли инфекциялар ҳаракатга келаётганда, Септолете тотал Сизнинг биринчи ва тўғри танловингиздир!

Томоқ оғриғига олиб келадиган вируслардан қандай сақланиш керак?

Муайян даражада биз томоқ оғриғидан сақланишимиз мумкин. Вирусли ва бактериал инфекциялар юқумли ҳисобланади, шунинг учун гигиена энг яхши ҳимоя воситасидир. Совуқ ва грипп мавсумида биз мунтазам равишда қўлларимизни ювишимиз ва дезинфекциялашимиз, кўзларимизга ёки оғзимизга тегмаслигимиз керак, чунки биз шиллиқ пардаларимизни касаллантиришимиз мумкин.

Агар касал бўлиб қолсак, инфекция тарқалишининг олдини олиш учун уйда қолишимиз керак. Шамоллаган кишилар билан саломашмаган яхши. Уйингизда намлик етарли еканлигига ишонч ҳосил қилинг ва хоналарни кўпроқ шамоллатинг.

Тўғри овқатланиш ва мунтазам жисмоний машқлар билан иммунитет тизимингизга ғамхўрлик қилиш орқали сиз касалланиш эҳтимолини камайтирасиз. Кузнинг совуқ кунларида овқатланишга эътибор қилинг, витаминлар ва антиоксидантларга бой овқатларни истеъмол қилинг, сувсизланишнинг олдини олиш учун кўп чой ва сув ичинг. Тўғри овқатланишдан ташқари, сиз мунтазам равишда машқ қилишингиз, кўп дам олишингиз ва ухлашингиз, хотиржам бўлишингиз ва мувозанатли биоритмга эга бўлишингиз, шунингдек спиртли ичимликлар ва чекишдан сақланишингиз керак.

Image

Қўлингизни тез-тез совун билан ювинг

Image

Мунтазам равишда хонани шамолатиб туринг

Image

Соғлом овқатланиш ва жисмоний машқлар билан иммунитетингизни мустаҳкамланг

Image

Одамлар кўп бўлган ёпиқ жамоат жойларидан сақланинг

Image

Йўталаётган ёки аксирадиган одамлардан узоқроқ туринг

Image

Қоғоз сочиқлардан фойдаланинг ва фойдалангандан кейин ташланг

Image

Қўлларингиз билан бурун ёки кўзингизга тегмасликка ҳаракат қилинг

Image

Бурун орқали нафас олиш (бурун шиллиқ қавати вируслар ва кирларни филтрлайди)

Биласизми?

  • Бактериал инфекция йирингли балғам ёки бурун оқиши ва юқори иситма билан тавсифланади. Антибиотиклар билан даволанади. Антибиотиклардан асоссиз фойдаланиш баъзи бактерияларнинг антибиотикларга чидамлилигини оширади. Антибиотиклардан фойдаланиш маъқул кўрилганда, уларни шифокор белгилаган миқдорда қабул қилиш керак.
  • Шамоллаш, одатда, секин томоқ оғриғи, бош оғриғи ва аксириш билан бошланади. Кейинчалик, бурун битиши, оқиши ва йўтал каби бошқа белгилари пайдо бўлади. Шамоллаш пайтида биз бўғимларда ва мушакларда енгил ёки ўрта даражада оғриқни ҳис қилишимиз мумкин; гриппга хос бўлган юқори иситма камдан-кам учрайди
  • Одам йўталганда, аксирганда, бемор ёки юқтирилган нарса билан бевосита алоқада бўлганда инфекция томчилар шаклида тарқалади.

Сообщение Томоқ оғриғи ўзи нима? появились сначала на Септабене.

]]>
https://www.septolete.uz/fojdali-masla%d2%b3atlar/masla%d2%b3atlar-uz/tomo%d2%9b-o%d2%93ri%d2%93i-%d1%9ezi-nima/feed/ 0
Томоқ оғриғининг олдини олиш мумкинми? https://www.septolete.uz/fojdali-masla%d2%b3atlar/masla%d2%b3atlar-uz/tomo%d2%9b-o%d2%93ri%d2%93ining-oldini-olish-mumkinmi/ https://www.septolete.uz/fojdali-masla%d2%b3atlar/masla%d2%b3atlar-uz/tomo%d2%9b-o%d2%93ri%d2%93ining-oldini-olish-mumkinmi/#respond Sat, 09 Oct 2021 08:05:00 +0000 https://www.septolete.uz/?p=921 Сообщение Томоқ оғриғининг олдини олиш мумкинми? появились сначала на Септабене.

]]>

Маълумки, томоқ оғриғининг сабаби кўпинча инфекциядир – вируслар (кўп ҳолларда), бактериялар ва замбуруғлар. Шунинг учун, кўриниб турибдики, инфекция юқишидан сақланиш зарур. Бироқ, инсон жамиятнинг бир қисми бўлган замонавий дунёда алоқалардан қоча олмайди.

Инсон ўзини қандай ҳимоя қилиши керак?

Қоидалар оддий:

  • жамоат жойларида бўлиб қайтганингиздан кейин ҳар сафар қўлингизни ювинг; вестибюлга фақат почта олиш ёки ахлатни олиб чиқиш учун чиққан бўлсангиз ҳам, уйга келганингизда қўлингизни ювинг
  • юзга, айниқса кўз, оғиз ва бурунга тегмасликка ҳаракат қилинг, чунки шиллиқ пардаларга тушадиган вируслар ва бактериялар кўпайишни бошлайди
  • овқат, вилка-пичоқ, сув идиши, салфетка ёки сочиқни ҳеч ким билан бўлишманг
  • телефонингизни жамоат жойларида, масалан, ресторанда турли жойларга қўйманг, уни чўнтагингизда ёки сумкангизда қолдиринг, жамоат ҳожатхонасига кирганингизда раковинага қўйманг
  • тренажёр залига борганингизда телефонингизни ўзингиз билан олиб борсангиз, тренажёрга қўйманг, бўйнингизга сочиқ илиб олганингиз маъқул
  • агар ҳамкасбингиз ёки дўстингизда шамоллаш аломатлари бўлса, қўл бериш ва қучоқлашишдан сақланинг
Мавсумий инфекциялар пайтида иммун тизимини қандай мустаҳкамлаш мумкин?

Ҳаммамиз биламизки, ЎРВИ куз ва қишда ёзга қараганда анча кўп учрайди. Томоқ оғриғи ЎРВИ аломатларидан биридир. Иммунитетимиз қанчалик кучли бўлса, танамиз вирусларга шунча камроқ чалинади.

  • Уйқу жадвалингизни иложи борича доимий сақлашга ҳаракат қилинг – яхши уйқу танангизга тикланиш имкониятини беради.
  • Организм захираларининг камайиб кетмаслиги учун тамоларимиз витаминлар ва микроэлементларга бой бўлиши керак; кўпроқ янги сабзавот ва мевалар, ёнғоқ истеъмол қилинг; «тезкор» (ширинликлар, ун маҳсулотлари) ва секин (донли) углеводларни танлашда «секин»ни танланг.
  • Етарлича суюқлик ичинг, оддий сув ёки чой ичинг, чунки шарбатларда кўп миқдордаги шакар мавжуд.
  • Чекманг
  • Жуда кўп спиртли ичимликлар ёки қаҳва ичманг

Мунтазам равишда машқ қилинг. Уйда 15-20 дақиқалик бадантарбия ёки 30 дақиқалик тез юриш танани яхши сақлашга ёрдам

Агар томоқ оғриғи ҳақида гапирадиган бўлсак, яна бир нечта оддий маслаҳатлар мавжуд:

  • Совқотмаслик – палто ёки куртка киймасдан ташқарига чиқманг, об-ҳавога қараб кийиниш керак.
  • Об-ҳавога мос пойабзал кийинг.
  • Совуқ ҳавода бақирманг, баланд овозда ва кўп гапирманг – бу овоз пайларининг стрессини келтириб чиқариши мумкин.
  • Агар ташқарида ҳаво совуқ бўлса, бурун орқали нафас олишга ҳаракат қилинг
  • Хонада етарли намликни сақлашга ҳаракат қилинг.

Сообщение Томоқ оғриғининг олдини олиш мумкинми? появились сначала на Септабене.

]]>
https://www.septolete.uz/fojdali-masla%d2%b3atlar/masla%d2%b3atlar-uz/tomo%d2%9b-o%d2%93ri%d2%93ining-oldini-olish-mumkinmi/feed/ 0
Томоқ оғриғи қандай даволанади? https://www.septolete.uz/fojdali-masla%d2%b3atlar/masla%d2%b3atlar-uz/tomo%d2%9b-o%d2%93ri%d2%93i-%d2%9bandaj-davolanadi/ https://www.septolete.uz/fojdali-masla%d2%b3atlar/masla%d2%b3atlar-uz/tomo%d2%9b-o%d2%93ri%d2%93i-%d2%9bandaj-davolanadi/#respond Fri, 08 Oct 2021 12:58:00 +0000 https://www.septolete.uz/?p=954 Сообщение Томоқ оғриғи қандай даволанади? появились сначала на Септабене.

]]>

Томоқ оғриғининг кенг тарқалган сабаби вируслардир. Юқори нафас йўлларининг ўткир респиратор вирусли инфекциялари, баъзи енгил ҳолатларда даволанишни талаб қилмайди. Кўп суюқлик, витаминларга бой озиқ-овқат, дам олиш ва ухлаш юқори нафас йўлларининг инфекцияларига қарши курашишда асосий уй шароитидаги йулдир. Бироқ, томоқ оғриғи ва қичишиши ёқимсиз аломатлардир, уларни иложи борича тезроқ йўқ қилиш керак. Кўпинча санчиш, қичишиш ёки томоқ оғриғи ҳақиқатан ҳам ютиш, овоз ва ҳаёт сифатига таъсир қилади. Тўғри йўлга қайтиш ва томоққа керакли куч бериш учун буни қандай даволаш мумкин?

Даволаш усуллари
Рецептсиз бериладиган дорилар

Сотувда рецептсиз сотиладиган кўпдаб дорилар мавжуд. Уларнинг барчаси турли хил хусусиятларга ва фаол моддаларга эга. Баъзи дорилар аломатлар билан курашишда ёрдам берса, бошқалари инфекция сабабини йўқ қилишга ёрдам беради. Идеал ҳолатда, сиз оғриқни енгиллаштирадиган, яллиғланишни йўқотадиган ва инфекция сабаби – вируслар, бактериялар ёки замбуруғлар билан курашадиган дори-дармонларни танлашингиз керак. Томоқ оғриғига қарши бундай уч ёқлама куч эга дори Септолете® Тотал бўлиб, у барча юқоридаги хусусиятларга эга ва икки хил шаклда: қулай спрей ва турли хил ажойиб таъмга эга бўлган пастилкалар мавжуд1.

Сиз ўзингизга қулай шаклни танлашингиз мумкин.

Антибиотиклар билан даволаш

Стрептококклар каби бактериялар қўзғатган инфекцияларни антибиотиклар даволайди. Муҳим ва эсда тутиш керак бўлгани – улар вирусли инфекцияларни даволамайди. Вируслар кўпинча томоқ оғриғига сабаб бўлади (катталар ва болаларнинг 95%). Антибиотиклар бактерияларни йўқ қилиш ёки уларнинг кўпайиши ва тарқалишини тўхтатиш орқали ишлайди.

Антибиотикларни шифокор рецептисиз ишлатиш тавсия этилмайди.

Антибактериал терапия қачон оқланган? Масалан, стрептококк чақирган тонзиллитда, пневмония, бронхит ва ревматик иситма каби жиддий асоратларни даволаш учун. Шифокор томонидан ёзилган антибиотикдан фойдаланишни бошлаш учун инфекциянинг бактериал келиб чиқиши сабаб бўлиши керак.

Нима учун антибиотиклар томоқ оғриғи учун универсал восита эмас?

Томоқ оғриғи одатда инфекциялардан келиб чиқади (кўп ҳолларда бактериялардан эмас вируслардан), инфекцион бўлмаган сабаблар хам бўлиши мумкин (масалан, чекиш, совуқ /иссиқ …). Антибиотиклардан тартибсиз фойдаланиш антибиотикларга чидамлилик пайдо қилиши мумкин.

Бу шуни англатадики, бактериялар ушбу дориларга чидамли бўлиб, келажакда бактериал келиб чиқиши бўлган ангина каби касалликларни даволаш янада мураккаблашиши мумкин. Томоқ оғриғини даволаш учун мўлжалланган рецептсиз бериладиган дори-дармонлардаги баъзи антибиотиклар бактерияларга қаршилик кўрсатиш хавфини ошириши мумкинлиги ҳақида далиллар мавжуд.

Уй шароитида даволаниш воситалари

Дори-дармонлардан ташқари, баъзи нохуш аломатларни йўқотиш учун сиз уй шароитида даволаниш воситаларидан ҳам фойдаланишингиз мумкин.

  • Шунингдек, иммун тизимини мустаҳкамлашингиз – кўпроқ дам олишингиз керак. Барқарор уйқу режими иммун тизимига инфекцияларга қарши курашишда катта ёрдам беради.
  • Витаминларга бой озиқ-овқатлар ҳам иммун тизимини қўллаб-қувватлайди.
  • Чекманг ёки спиртли ичимлик ичманг.
  • Оғриқни йўқотиш учун томоқ оғриғини тинчлантирадиган илиқ суюқлик ичинг, масалан, асал билан илиқ чой (қайноқ эмас!), шўрва ёки илиқ сув4.
  • Хонадаги намликни оширинг – қуруқ ҳаво томоқдаги ёқимсизликни ошириши мумкин.
  • Кўп гапирманг – оғриқ кетгунча томоғингиз дам олсин.

Сообщение Томоқ оғриғи қандай даволанади? появились сначала на Септабене.

]]>
https://www.septolete.uz/fojdali-masla%d2%b3atlar/masla%d2%b3atlar-uz/tomo%d2%9b-o%d2%93ri%d2%93i-%d2%9bandaj-davolanadi/feed/ 0